Испания терма жамоаси футбол тарихида "енгилмас машинага" айланди
Испания терма жамоаси Миллатлар лигасида навбатдаги ғалабасини қўлга киритди. Луис де ла Фуэнте шогирдлари учинчи турда Чехия термасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Лига A доирасидаги ушбу учрашув 3 октябрь куни бўлиб ўтди.
Бу натижа Испанияга гуруҳдаги пешқадамликни янада мустаҳкамлаш имконини берди. Терма жамоа рақибларидан очколар бўйича сезиларли устунликка эга бўлди.
Испания шу тариқа мағлубиятсиз сериясини 41 ўйинга етказди. Миллий термалар тарихида бундай кўрсаткич илк бор қайд этилмоқда.
Испаниянинг сўнгги мағлубияти 2024 йил 22 март кунига тўғри келади. Ўшанда жамоа ўртоқлик учрашувида Колумбияга 0:1 ҳисобида ютқазган эди.

Фикрлар