Испания терма жамоаси жаҳон чемпиони бўлса, футболчилар қанча мукофот олишади?

Mirror нашри Испания терма жамоаси Россияда бўлиб ўтадиган мундиалда кўрсатадиган натижасига қараб футболчиларга қанча мукофот пули берилиши ҳақида маълум бўлди.

Унга кўра агар испаниялик футболчилар мусобақанинг гуруҳ босқичидан чиқишса 30 минг евро, агар финалга қадар боришса 95 минг евро мукофот пули олишади. Бордию улар жаҳон чемпионлигини қўлга киритишса, Испания терма жамоасининг ҳар бир аъзоси 125 минг евродан мукофот пули олиши ваъда қилинди.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018 мусобақалари жорий йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россиянинг 11та шаҳридаги 12та стадионда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!