Испания терма жамоасини 28 йилдан буён енгиб бўлмаяпти

Испания терма жамоаси кеча “ЖЧ-2022” саралашининг илк турида ўз майдонида Греция билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади ва ўзининг мундиал саралашларидаги мағлубиятсиз сериясини давом эттирди.

“Қизил фурия” жаҳон чемпионатлари саралашида 28 йилдан буён ютқазмай келмоқда. Улар сўнгги бор 1993 йилда Данияга мағлуб бўлган.

Ўтган давр мобайнида Испания жаҳон чемпионатлари саралашида 64 та ўйин ўтказди ва уларнинг 50 тасида ғалаба, 14 тасида дуранг натижа қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!