Испания терма жамоасининг Фарер ороллари ва Швецияга қарши ўйинлар учун таркиби эълон қилинди

Испания қироллик футбол федерацияси расмий сайти терма жамоанинг Евро-2020 саралашидан ўрин олган Фарер ороллари ва Швецияга қарши ўйинлар учун таркибини эълон қилди.

Эътиборлиси, “Вильярреал” ярим ҳимоячиси Санти Касорла 2015 йилдан буён илк бор терма жамоадан чақирув олди.

Дарвозабонлар: Кепа Аррисабалага, Давид де Хеа, Пау Лопес.

Ҳимоячилар: Серхио Рамос, Хесус Навас, Диего Льоренте, Даниэль Карвахаль, Марио Эрмосо, Иньиго Мартинес, Хосе Гайя, Жорди Альба, Сержи Роберто.

Ярим ҳимоячилар: Санти Касорла, Дани Парехо, Родри Эрнандес, Серджи Бускетс, Фабиан Руис.

Ҳужумчилар: Микель Ойарсабаль, Родриго, Яго Аспас, Альваро Мората, Марко Асенсио, Иско.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!