Ҳусановсиз бўлмайди! “Манчестер Сити” сардори ҳимояни танқид қилди

  • 27 октября, 08:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клублар миқёсида “Манчестер Сити” шарафини ҳимоя қилаётгани боис, sports.uz портали ушбу клубга оид янгилик, хабар ва маълумотларни ўқувчилар эътиборига ҳавола қилади.

Tecno

Англия Премьер-лигасининг тўққизинчи турида “Манчестер Сити” сафар учрашувида “Астон Вилла”га кичик ҳисобда ютқазиб қўйди ва мусобақа жадвалида кучли тўртликдан чиқиб кетди.

“Астон Вилла” футболчиси Мэтти Кешнинг ягона голи “Манчестер Сити”нинг тўққизта учрашувни ташкил қилган мағлубиятсиз сериясига нуқта қўйди.

Ушбу баҳсдан кейин Хосеп Гвардиола жамоасининг ўйинидан қониқиш ҳосил қилганини айтган бўлса-да, жамоа сардори Бернарду Силва ҳимоячиларга жиддий  эътироз билдирди.

- Биз тўпни яхши назорат қилдик, дейишим мумкин. Гарчи ўзимиз яратган хавфли вазиятлардан фойдалана олмаган бўлсак-да, ҳужумкорлик борасида жуда зўр ҳаракатларни амалга оширдик.

Рақибни чуқур ҳимояланишга мажбур қила олдик, айрим вазиятларда улар қаттиқ қайналиб қолган ҳолатлар ҳам бўлди.

Бошқа томондан ҳимояда расво ўйнадик. Айниқса, прессингимиз жуда ёмон чиқди, ҳар бир тўпга икки сония кеч қолдик.

Ҳужумда қанчалик зўр ўйнаманг, агар прессингда тартиб бўлмаса, қарши ҳужумлар қурбони бўлаверасиз. Биз прессингимиз ўхшамаган пайт яхши ўйнай олмаётганимиз айни ҳақиқат.

Қолаверса, рақиб ҳам зўр ўйинчилари бор ва Европа Чемпионлар лигаси даражасидаги жуда яхши жамоа. Лекин мен барибир ҳам бу баҳсда ҳимоявий ўйинимиз ўхшамади, деган фикрда қоламан, - деди жамоа сардор Бернарду Силва  Daily Mirror нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов жароҳат олганидан бери “Манчестер Сити” ҳимоя чизиғида тезкор ҳимоячининг йўқлиги сезилаб қоляпти. 21 ёшли легионеримиз машғулотларга киришган ва тез орада яна майдонга қайтиши кутиляпти.

Гвардиола: Январда кетавер!

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола йил бошида жамоага Абдуқодир Ҳусановнинг келиши билан бошланган авлодлар алмашинуви жараёнини тўхтатмоқчи эмас.

Яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даврида жамоа таркибида яна ўзгаришлар бўлади. Кетадиганлар рўйхатининг юқори қисмида Матео Ковачич номи кўрсатилган.

Бир неча манбаларнинг ёзишича, Хосеп Гвардиола тажрибали ярим ҳимоячига январда кўчиб ўтиш учун ўзига бошқа жамоа топишини айтган.

Англия Премьер-лигасининг ўзида “Астон Вилла” ва “Вест Хэм” таркибини Ковачич ёрдамида кучайтиришга тайёрлиги айтилмоқда.

Аввалроқ, Италия чемпионати етакчиларидан “Милан” ҳам хорватиялик ярим ҳимоячини нишонга олгани ва Ковачични А Серияга кўчиб ўтишга кўндириш вазифасини унинг терма жамоадаги дўсти Лука Модричга топширгани ҳақида маълумотлар тарқатилган эди.

“Динамо Загреб” жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланган 31 ёшли Матео Ковачич 2023 йили “Манчестер Сити”га келгунга қадар Италияда “Интер”, Испанияда “Реал” ва Англияда “Челси” клублари шарафини ҳимоя қилган.

Айни пайтда 20 миллион еврога баҳоланаётган тажрибали плеймейкернинг “шаҳарликлар” билан тузган шартномаси 2027 йилнинг 30 июнигача давом этиши белгиланган.

Гвардиола олис ўлкалардан ноёб истеъдод эгасини топди

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола Жанубий Америка футболидаги истеъдод эгасини Англия премьер-лигасига олиб келишни режалаштиряпти.

Асли боливиялик бўлган Габриэль Вильямиль бугунги кунда Эквадорнинг “ЛДУ Кито” клубида фаолият кўрсатмоқда. 24 ёшли футболчининг ўйини “Манчестер Сити” скаутлари ва шахсан Хлсеп Гвардиоланинг эътиборини тортгани айтилмоқда.

Габриэлнинг ўзи ҳам Европа футболида унга имкон берилишини кутиб яшамоқда.

Вильямиль 2018-2023 йиллар давомида ўз юртида “Боливар” жамоаси шарафини ҳимоя қилган ва икки бор Боливия чемпионлигига сазовор бўлган.

Кейин “ЛДУ Кито” жамоаси сафига қўшилган бу футболчи жисмоний кўрсаткичлари, ўйин олиб бориш усули ва ҳимояланиш қобилияти билан мутахассис ва мураббийлар назарига тушди.  

Маҳоратли ярим ҳимоячи Боливия терма жамоаси сафида 17 та учрашувда иштирок этган. “Манчестер Сити” бу ўйинчи бўйича ҳали расмий таклиф юборгани йўқ. Трансфер бўйича экспертлар “шаҳарликлар” бу савдони ёзга мўлжаллаётганини таъкидлаяпти.

Яна қанча гол керак? Шомуродов энди ҳақиқий тўпурарлигини исботлаяпти...

Шомуродов тўпурарлар пойгасида: Рақиблар ким, ҳужумчимиз нечани ўринда бормоқда?

Кутилмаган бурилиш: Ҳусанов жиддий синовдан ўтяпти

Ҳусанов ҳақидаги хушхабарга қандай реакция бўлди?

Ҳусанов ҳақида сўнгги маълумот!

Мбаппе Шомуродовнинг ўйинларини кузатяптими?

“Манчестер Сити”нинг Ҳусанов бўйича якуний қарори маълум бўлди

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию