Испания устози Ямаль - Карвахаль можаросидан хавотирда

Испания терма жамоаси бош мураббийи Де ла Фуэнте "Барселона" ва "Реал Мадрид" футболчилари ўртасидаги кескин муносабатлардан хавотирда.

Ламин Ямаль ва Дани Карвахал ўртасидаги можаро октябр ойидаги эл-класико пайтида авж олди. Финал ҳуштагидан сўнг ҳимоячи ёш қанот ҳужумчисини "Реал Мадрид" ҳақидаги ҳурматсиз сўзлари учун қаттиқ танқид қилган эди.

"Diario AS" нашрининг хабар беришича, Де ла Фуэнте ушбу вазиятга ечим изламоқда. Унинг фикрича, асосий ўйинчилар ўртасидаги келишмовчиликлар Жаҳон чемпионати олдидан Испания терма жамоасидаги муҳитга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Испания Кабо-Верде, Саудия Арабистони ва Уругвай билан бир гуруҳда ўйнайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!