Испания вазири А Серия клуби бош мураббийини масъулиятсизликда айблади

Испания соғлиқни сақлаш вазири Ана Барсело Чико “Аталанта” бош мураббийи Жан Пьеро Гасперинини жиддий танқид қилди.

Унинг сўзларига кўра, Гасперини бошчилигидаги бергамоликлар ЕЧЛ доирасидан ўрин олган “Валенсия”га қарши ўйинга келмаслиги керак эди. Бергамо эса Италияда коронавирус ўчоғига айланганди.

“Бу ўта кетган масъулиятсизлик. У хавф бор эканини биларди ва шу боис уйда қолиши керак эди”, - дейди Барсела.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!