Испанияда йилнинг энг яхши мураббийлари аниқланди

Marca нашри ўз талқини бўйича Испаниянинг жорий йилдаги энг яхши мураббийи номини эълон қилди.

Нашр журналистлари ўртасида ўтказилган овоз бериш якунларига кўра, "Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан ва "Севилья" устози Хулен Лопетеги номзодлари бир хил овоз тўплади.

Таъкидлаш керакки, Зидан бошчилигидаги “Қироллик клуби” ўтган мавсум Испания чемпионатида ғолиб бўлди. Лопетеги қўл остидаги “Севилья” Ла Лигани кучли тўртликда якунлади ва жорий мавсум ЕЧЛда плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!