Испанияда йўқотиш! Жароҳат олган футболчи ўрнига "Барса" аъзоси чақирилди
"Валенсия" қанот ҳимоячиси Хосе Луис Гайя жароҳат олиб, ЖЧ-2022ни ўтказиб юборадиган бўлди. Терма жамоа бош мураббийи Луис Энрике эса унинг ўрнига бошқа футболчини чақирди.
"Барселона"нинг ёш қанот ҳимоячиси Алехандро Бальде жароҳат олган футболчининг ўрнини тўлдирадиган бўлди.
Қайд этиш лозим, Алехандро сўнгги пайтларда ҳимояда ишончли ҳаракат қилиб, Жорди Альбани асосий таркиб учун курашда енгиб келмоқда.
Фикрлар