Испаниялик журналист Ламин Ямалнинг отасини танқид қилди

CHERY AUTO

18 ёшли "Барселона" ва Испания терма жамоаси вингери "Олтин тўп" учун овоз беришда иккинчи ўринни эгаллади. Мукофот ПСЖ ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Усмон Дембелега топширилди.

Tecno

Маросимдан сўнг Ламиннинг отаси Мунир Насрауи: "Келаси йил – бизники", – деди. Шунингдек, у: "Нимадир ғалати ҳолат юз берди. Ламин – дунёдаги энг яхши футболчи. Унинг рақобатчилари йўқ", – дея қўшимча қилди.

"Radio Marca"нинг "La Tribu" дастурида қатнашган испан журналисти Рикардо Рейес эса бу фикрларга танқид билан ёндашди:

"Менимча, маросим адолатли ўтди. Ғолиблар қандай қабул қилишни, мағлублар эса қандай тоқат қилишни билади. Аммо Ямалнинг отаси чиқиб келиши билан вазият ўзгарди. У ўғлига ёрдам эмас, аксинча, зарар етказмоқда. Отаси қанчалик камроқ жамоатчилик олдида бўлса, шунчалик яхши", – деди Рейес.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!