Испаниялик журналист: Рамос фаолиятини "Реал"да якунлашини бир неча бор айтган

Охирги пайтда "Реал" клуби атрофида жуда кўп гап сўзлар урчиди. Клубни кимлар тарк этиши ва қайси футболчилар келиши борасида. 

Эътиборни тортадигани жамоа сардори Серхио Рамоснинг кетишидир. У Хитойга кўчиб ўтмоқчи. Буни Флорентино Перес ҳам маълум қилди. Фақат Хитойликлар Рамосни текинга қўлга киритишмоқчи. Перес эса уни шунчаки қўйиб юбормаслигини айтди. 

Ушбу муҳокамалар Испания матбуоти, жумладан ТВларида ҳам кенг ёритилмоқда. Испаниялик журналист Рамоснинг кетмаслигини, у доим фаолиятини "Реал"да якунлашини айтиб ўтганини гапирди. Бунга шубҳа қилмаслигини таъкидлади.

Кўрамиз воқеалар ривожи қандай тус олар экан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!