Испанлар Бразилияси рекордини такрорлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Испания терма жамоаси расмий учрашувларда 33 ўйиндан бери мағлубиятсиз серияни давом эттирмоқда. Бу оралиқда жамоа 26 бор ғалаба қозонди, 7 марта дуранг қайд этди.

Бугун Испания Жаҳон чемпионатининг 2-турида Саудия Арабистони дарвозасига жавобсиз тўртта гол урди (4:0) ва ўзининг таъсирли сериясини янада узайтирди.

Испаниянинг сўнгги мағлубияти 2023 йил март ойида қайд этилган. Ўшанда жамоа "Евро–2024" саралаш босқичида Шотландияга 0:2 ҳисобида ютқазган эди.

Шу тариқа, Испания терма жамоаси 1993–1998 йилларда қайд этилган Бразилия рекордини такрорлади.

Муҳими, бу статистикада фақат расмий учрашувлар инобатга олинган. Ўртоқлик ўйинлари ва пенальтилар серияси ҳисобга киритилмайди. Масалан, Испания 2025 йилда Миллатлар лигаси финалида Португалияга асосий вақт 2:2 тугаган ўйинда пенальтилар сериясида 3:5 ҳисобида мағлуб бўлган. Шунингдек, 2024 йилда ўртоқлик баҳсида Колумияга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!