Исроил Мадримов, Муроджон Аҳмадалиев ҳамда Шаҳрам Ғиёсов

Исроил Мадримов, Шаҳрам Ғиёсов ва Муроджон Аҳмадалиев Россиянинг "Мир бокса" промоутерлик компаниясининг мижози эканидан хабарингиз бор. Қўшимча равишда улар жаҳоннинг энг машҳур прмоутери Эдди Хирннинг "Matchroom boxing" компанияси билан ҳам ҳамкорлик қилади ва у ташкил қилган жанг кечаларида рингга кўтарилишади. Хирннинг ушбу боксчиларимизга бўлган ишончи жуда юқори ва улар тўғрисида кўп бора илиқ фикрлар билдирган. Жумладан, "Matchroom boxing" ҳам ҳамюртларимизнинг жангларига оид ўзига хос видеоролик тайёрлаган. Қуйида буни томоша қилишингиз мумкин. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)