Исроил Мадримов кейинги жангида ғалаба қила оладими? Собиқ жаҳон чемпиони жавоб берди

  • 31 октябрь, 2024, 17:05
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Собиқ жаҳон чемпиони Вячеслав Сенченко ҳамюртимиз Исроил Мадримов  ва украиналик Сергей Богачук жанги учун ўз прогнозларини билдирди.

"Бу жуда кучли тўқнашув бўлиши аниқ. Имкониятларни 50/50 деб баҳолаган бўлардим.  Исроил ҳам Богачук ҳам яхши ҳаваскор боксда яхшигина тажрибага эга. Аммо мен Сергейни фаворит деб ҳисоблайман", - деди Сенченко Виктор Валыевнинг You Tube каналига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Исроил Мадримов (10-1-1, 7 КО)  ва Сергей Богачук 924-2, 23 КО) жанги 21 декабрь куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!