Исроил Мадримов ўзининг севимли боксчиси билан бир оқшомда жанг қилади
Профессионал боксда мағлубиятсиз одимлаётган боксчимиз Исроил Мадримов навбатдаги жангини 5 октябр куни мексикалик Алехандро Барерага қарши ўтказади. Жанг Нью-Йоркда “Madison Square Garden” аренасида бўлиб ўтади. Ушбу бокс оқшомининг марказий жангида эса Геннадий Головкин ҳамда украйиналик Сергей Деревянченко рингга кўтарилади. Исроил профессионал боксда уч бора жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Унинг рақиби эса, анчагина тажрибали саналади. У профи рингда 34 маротаба жанг ўтказган. Уларнинг 29 тасида ғалаба қозониб, беш бора мағлубият қайд этган.
Фикрлар