Исроил Мадримов рақибини қандай қулатганини кўрдингизми? (видео)
Ads

Аввал хабар берганимиздек мамлакатимизнинг яна бир истеъдодли боксчиси, Осиё чемпиони ва Осиё ўйинлари ғолиби Исроил Мадримов бундан бироз аввал ўзининг профессионал боксдаги иккинчи жангини венесуэлалик Фрэнк Рохасга қарши ўтказди.

Ҳамюртимиз 10 раундлик рейтинг жангининг иккинчи раундидаёқ тажрибали рақибини нокаутга учратди ва навбатдаги ғалабасини қўлга киритди. Эътиборлиси, венесуэлалик боксчи Мадримовнинг зарбасидан сўнг рингда қулади ва шифокорлар ёрдамида замбилда олиб чиқиб кетилди.

Қуйида ушбу жангни томоша қилишингиз мумкин: