Исроил Мадримовни мағлуб этган боксчи фаолиятини якунлади
Бешта вазн тоифасида мағлубиятсиз жаҳон чемпиони бўлган америкалик Теренс Кроуфорд боксдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
Кроуфорд ҳозирда 38 ёшда. У профессионал боксдаги фаолиятини 2008 йилда бошлаган. 2014 йилда енгил вазн тоифасида (61,2 кг гача) жаҳон чемпиони бўлди. 2017 йилда биринчи ярим ўрта вазнда (63,5 кг гача) мутлақ чемпион унвонини қўлга киритди.
Шунингдек, у 2023 йилда ўрта вазнда (66,7 кг гача), 2024 йилда биринчи ўрта вазнда (69,9 кг гача), 2025 йилда эса иккинчи ўрта вазнда (76,2 кг гача) мутлақ жаҳон чемпионига айланди.
Фаолияти давомида Кроуфорд жами 42 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Уларнинг 31 таси нокаут билан якунланган.



Comments