Исроил Мадримовнинг вазнида собиқ жаҳон чемпиони Хайме Мунгия Геннадий Головкин билан жангни хоҳламоқда
Профессионал бокснинг супер ярим ўрта вазн тоифасида (69,8 кг) собиқ WBО чемпиони ва ҳозирда ўз фаолиятини ўрта вазн тоифасида (72,5 кг) олиб бораётдан мексикалик Хайме Мунгия (36-0, 29 КО) қозоғистонлик Геннадий Головкин (41-1-1, 36 КО) билан жанг ташкил қилинишини истаяпти.
Ҳозирда Головкин 40 ёшда ва Мунгиянинг фикрича, у охирги 3 йилда ўзининг жисмоний имкониятларини анчагина йўқотган.
“Головкин билан жанг, афсуски, амалга ошгани йўқ. Бу жанг содир бўлса, мен учун улкан шараф бўлар эди. У ҳозирда олдинги ҳолатини сақлаб қолмаган. Аммо унга нисбатан ҳурматим баланд ва у билан жанг қилган тақдиримда ҳам жуда эҳтиёткор бўлишим керак,” – деди Мунгия.
Эслатиб ўтамиз, Мунгия ўзининг навбатдаги жангини 23 апрель куни Деметриус Баллардга (20-0-1, 13 КО) қарши ўтказади.
Фикрлар