Исроилов қачон жароҳатидан фориғ бўлади?

"Навбаҳор"нинг кўплаб мухлисларини Суперлига 11-тур доирасидан ўрин олган АГМКга қарши учрашувда жароҳат олган клубимизнинг ярим ҳимоячиси Абдужамол Исроиловнинг қачон жароҳатидан фориғ бўлиб, сафга қайтиши қизиқтирмоқда.

Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра футболчи бугун, яъни 30 август куни оёғидаги гипснинг олиниши, шундан сўнг, 2 сентябрдан бошлаб жамоа машғулотларига қўшилиши, аввалига якка тартибда машғулотлар ўтказиши, сўнгра, вазиятга қараб, умумий машғулотларга қўшилишини билдирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!