"Истеъдод". Профессионал бокснинг жозибасини кўрмоқчимисиз? Унда ушбу боксчининг ҳаракатларини томоша қилинг!

  • 20 октябрь, 2019, 20:35
  • 1
  • Бокс

Баъзи спортчилар бўладики, ўз йўналишини санъат даражасига олиб чиқади. Улар қандай натижа кўрсатишидан қаътий назар, ҳар доим мухлислар ёқимтойи бўлиб қолаверадилар. Жумладан, бокс оламида ҳам шундай чармқўлқоп усталари талайгина топилади. Мисол учун, Мухаммад Али, Майк Тайсон, Рой Жонс, Артуро Гатти бундай номларни узоқ давом эттириш мумкин. Албатта, бу боксчилар тарихга айланиб улгурган. Ҳозирда ҳам ана шундай эътибор қозонаётганлар йўқ эмас. Биз бугундан бошлаб янги "Истеъдод" рукнини йўлга қўйдик. Мазкур лойиҳада профессионал бокс ҳамда ММА оламидаги янги пайдо бўлаётган юлдузлар ҳақида маълумотлар ва улар ижросидаги видеороликни тақдим этиб борамиз.

Дастлабки қаҳрамонимиз 25 ёшли британиялик Жош Келлидир. Уни бокс оламида иккинчи Ломаченко деб ҳам эътироф этишади. У яна 'Pretty Boy' яъни "Ёқимтой бола" номи билан ҳам машҳур. Жош 1994 йил 7 мартда Буюк Британиянинг Сандерленд шаҳрида таваллуд топган. Ҳаваскор боксда 2013 йил Англия чемпиони, 2015 йил Европа ўйинлари ғолиби бўлган. 2016 йилги Рио Олимпиадасининг 1/8 финалида қозоғистонлик Данияр Елеуссиновдан мағлубиятга учраган. Яна бир қозоғистонлик боксчи Асланбек Шимбергеновдан ҳам 2016 йил WSB сериясида мағлуб бўлган эди. Келли профессионал боксга 2017 йил қадам қўйди. У ярим ўрта яъни 66.7 кг вазн тоифасида фаолият юритади. Ҳозирда WBC рейтингида 15 WBA да 11 ўринда қайд этилган. Айнан ушбу вазн тоифасида юртдошимиз Қудратулло Абдуқаҳҳоров ҳам ўз жангларини ўтказишидан хабарингиз бор. Британиялик шоввоз икки йил мобайнида 10 та жанг ўтказишга улгурди. Уларнинг 9 тасида ғалаба қозониб, бир бора дуранг қайд этган. Ғалабаларининг 6 тасини нокаут эвазига қўлга киритган. Биргина дуранг жорий йилнинг биринчи июнида Рей Робинсон билан бўлган жангда қайд этилганди.
Хуллас, ушбу боксчини яқин келажак юлдузларидан бири десак муболаға бўлмайди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Umid Narziqulov
21/10/2019 09:04
Juda ham chiroyli jang otkazarkan