"Истиқлол" бош мураббийи Жалолиддин Машарипов ҳақида муҳим маълумотни айтди
Эрон чемпионатининг 13-турида "Истиқлол" жамоаси ўз майдонида "Малаван" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Учрашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рикардо Сапинто узоқ вақтдан бери майдонга тушмаётган Жалолиддин Машариповнинг ҳолати ҳақида ҳам маълумот берди.
"Машарипов рўйхатга киритиладими ёки кетадими? Жалолиддиннинг масаласи бизнинг назоратимизда. Ҳужжат ишлари билан шуғулланяпмиз. Ҳаммаси яхшилик билан кетса, у тез орада жамоага қайтади.
Ростини айтсам, жуда чарчадим ва кўп гапира олмайман. Мен фақат адолатни истайман, чунки бугун яна биздан 3 очкони олиб қўйишди", — деди португалиялик мутахассис.
Маълумот учун, мавсум аввалида ўзбекистонлик футболчи жиддий жароҳат олган. Шунинг учун клуб унинг ҳолатини инобатга олиб, легионер лимити сабаб рўйхатга киритмаган эди.



Comments