"Истиқлол" стадиони Кубок финали учун ёпилгач, "Нефтчи" "Қизилқум"ни қайси стадионда қабул қилиши маълум
Фарғонадаги "Истиқлол" стадиони 5 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Кубоги финали учрашуви учун ёпилгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Боиси, майдон майсасини талаб даражасига келтириш асосий вазифага айланганди. Шу сабабли "Нефтчи"нинг уй ўйинларини вақтинча қайси стадионда ўтказиши сўроқ остида эди. Ниҳоят, ЎзПФЛ бу борада расмий хабар берди.
"Аввалроқ "Истиқлол" стадионидаги ҳолат масаласига ойдинлик киритилганди. Шундан келиб чиқиб, "Нефтчи" Суперлига 19-тури доирасида "Қизилқум"ни Яйпандаги "Ўзбекистон" стадионида қабул қиладиган бўлди.
Айни вақтда Қўқон шаҳридаги стадионни ҳам расмий учрашувлар учун тайёрлаш ишлари якунига етмоқда. Кейинроқ Лига стадионни қайта мониторинг қилади. Октябрь ойидан бошлаб "Қўқон-1912" ва "Нефтчи" клублари ўз ареналарида рақибларини қабул қилиши кўзда тутилган", - дейилади ЎзПФЛ матбуот хизмати хабарида.
Фикрлар