Истомин чорак финалигача етиб борган "Президент Кубоги"да Сафиуллин ғолиб бўлди
Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳри мезбонлик қилган "Челленжер" туркумига кирувчи "Президент Кубоги" ниҳоясига етди.
Турнирнинг эркаклар ўртасидаги баҳсларида жаҳоннинг 151-рақамли ракетка устаси, Роман Сафиуллин бош совринга эга чиқди. У ҳал қилувчи беллашувда мезбонлар вакили Денис Евсеевдан 3 сетда устун келди - 2:6, 6:4, 7:6.
Маълумот учун, "Президент Кубоги"да ўзбекистонлик машҳур теннисчи Денис Истомин ҳам кортга чиққанди. Аммо у чорак финалда Бейбит Жукаевга имкониятни бой берган.
Фикрлар