Истомин фаворитдан мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди

Ҳамюртимиз Денис Истомин Италиянинг Бьелла шаҳридаги "Челленжер" туркумига кирувчи турнирда иштирок этаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун мусобақанинг чорак финал босқичида австралиялик Кристофер О'коннэллга қарши кортга чиққан юртдошимиз ракеткаларини ғилофга жойлашга мажбур бўлди. Турнирнинг 2-тартиб рақами остида сараланган ракетка устаси ҳамюртимизни 6:3, 6:3 ҳисобларида мағлуб этди.

Энди чемпионлик учун асосий даъвогарлардан бири ҳисобланадиган О'коннэлл 4-тартиб рақамли Факундо Баннисга қарши ҳаракат қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!