Истомин учун
Ads

Юртимизнинг биринчи рақамли ракеткаси Денис Истомин Франция очиқ чемпионатининг биринчи давра учрашувини ўтказди. Қуръага кўра, теннисчимиз ушбу босқичда германиялик Дастин Браунга қарши кортга чиқди. 

Баҳснинг биринчи сети тенг курашлар остида кечди ва ғолиб тай-брейкда аниқланди. Теннис лотореясида немис теннисчисининг қўла баланди келди. Афсуски, Истомин иккинчи сетга ўзини тайёрлай олмади ва бу бўлимда 1:6 ҳисоби қайд этилди. Шу тариқа, теннисчимиз "Роланд Гаррос-2019"ни биринчи даврадаёқ якунламоқда.