Истомин ва Елгиндан енгил ғалаба
Ads
Қозоғистонда теннис бўйича Профессионал теннис уюшмаси - АТР мусобақалари тақвимидан жой олган "Челленжер" туркумидаги "Capital Cup -2016" халқаро турнирида ҳамюртимиз Денис Истомин ва Россия вакили Михаил Елгин жуфтлик беллашувларида ярим финалга чиқди.
 
Биринчи рақамда сараланган бу жуфтлик чорак финалда япониялик Юя Киби ва жанубий кореялик Сун Ву Квон жуфтлигига қарши баҳс олиб борди. Ушбу баҳсда ҳамюртимиз ўз шериги билан бирга осон ғалабага эришди. 49 дақиқа давом этган ўйин 6:4, 6:1 ҳисобида Денис ва Михаил фойдасига ҳал бўлди.
 
Энди биринчи рақамда сараланган мазкур жуфтлик ярим финалда хорватиялик Анте Павич ва Хитой Тайпейи вакили Ти Чен билан беллашади.