Италия - Нидерландия: Матнли трансляция

УЕФА Миллатлар Лигаси 2020/2021 йилги мавсуми А лига 4-туридан ўрин олган Италия - Нидерландия учрашувини ушбу саҳифа орқали матнли тарзда кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиндаги хавфли вазиятлардан ўз вақтида бохабар бўлиб туриш учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади.

  • 90'

    Ўйин ўз якунига етди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Кин сариқ карточка ишлаб олди.

  • 90+'

    Депай ўрнига Бабель майдонга туширилди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 86'

    Велтманнинг майдонга тушиши меҳмонларга фойда келтирди. Яна бир вазиятда айнан у жамоасини қутқариб қолди.

  • 79'

    Локателлининг зарба беришига Велтман имкон бермади.

  • 77'

    Блинд ўрнига Велтман майдонга тушди.

  • 73'

    Флоренцининг жарима майдони марказига узатиб берган тўпи шерикларига етиб бормади.

  • 73'

    Пеллегрини ўрнига Флоренци майдонга тушди.

  • 71'

    Барелланинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар қайтарди.

  • 71'

    Нидерландиянинг позицион ҳужумлари наф келтирмаяпти.

  • 65'

    Бурчак зарбасини Депай яна ноаниқ амалга оширди.

  • 63'

    Италия тўпни орқа чизиқда ушлаб турибди.

  • 59'

    Италиянинг жаримадан узатган тўпини Дамброзио дарвозага тўғрилаб қўя олмади.

  • 57'

    Сейв қилиш навбати Силлесенда. Иммобиле бирга-бир вазиятдан аниқ зарба йўллади. Дарвозабон маҳорати гол бўлишига йўл қўймади.

  • 56'

    Вератти ва Кьеза захирага олинди. Улар ўрнида Локателли ва Кин ҳаракат қилади.

  • 55'

    Депайнинг ажойиб юриши ва зарбаси Доннарумманинг супер сейви билан якунланди.

  • 55'

    Пеллегринининг узатмасини Силлесен ўз вақтида тўпга чиқиб, ушлаб олди.

  • 52'

    Голландлар ҳамон ҳужумда ўйнамоқда. 

  • 49'

    Кетма-кет бурчак зарбалари меҳмонларга фойда келтирмаяпти.

  • 48'

    Жаримадан узатилган тўпни ҳимоячилар қайтариб юборишга эришди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Бонуччига шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда.

  • 43'

    Аке Кьезанинг ўтиб кетишига имкон бермади.

  • 42'

    Барелланинг оёғини Вейналдум босиб олди. Тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 40'

    Бонуччининг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 40'

    Дамброзионинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини Силессен қайтаришга эришди.

  • 38'

    Кьеза жарима майдонига узатган тўп ўтмади. Ҳимоячилар ўз ўрнида.

  • 36'

    Де Йонгнинг боши билан берган узатмасига Ван де Бек ета олмади.

  • 35'

    Депай узатган тўпга Де Йонг берган зарба ноаниқ кетди.

  • 27'

    Кьеза тиббиёт ходимлари билан майдонни тарк этмоқда.

  • 25'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ван де Бек ҳисобни тенглаштирди. Италия жарима майдонидаги пала-партишликдан "учар голландлар" фойдаланиб кетди.

  • 23'

    Вератти сариқ карточка ишлаб олди. Рақиб қарши ҳужуми очиқчасига тўхтатиб қолинди.

  • 23'

    Иммобиле яхши имкониятдан фойдалана олмади. Унинг зарбасини Силессен қайтарди.

  • 20'

    Итальянлар қарши ҳужумларни пойлаб ўйнамоқда. Яна бир вазиятда Иммобиле қочиб кета олмади. Яхши ўйланган қарши ҳужум барбод бўлди.

  • 16'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Пеллегрини ҳисобни очмоқда. Итальянларнинг ажойиб қарши ҳужуми гол билан якунланди.

  • 14'

    Нидерландлар ҳужумда фол ишлатди.

  • 12'

    Бурчакдан узатилган тўпни голландиялик ҳимоячилар қайтариб юборишга эришди.

  • 7'

    Итальянлар ҳамон тўпни назорат қилмоқда.

  • 4'

    Майдон эгалари секин-аста ташаббусни қўлга олмоқда.

  • 2'

    Пеллегринининг зарбаси ўхшамади. Жамоалар дастлабки сонияларданоқ фаол ҳаракат қилишмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Ҳар икки жамоа мадҳиялари янграб ўтмоқда.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Италия ва Нидерландия учрашуви бошланиш арафасида. Ушбу баҳсни матнли тарзда Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!