Италия 2026 йилги қишки Олимпиадага мезбонлик қилади
Халқаро "Олимпия куни" катта шодиёна билан нишонлангач, Лозаннада ХОҚнинг 134-сессияси иш бошлади. Унда кун тартиба қўйилган энг асосий масала 7 йилдан сўнг бўлиб ўтадиган қишки Олимпия ўйинларига мезбон шаҳар номини аниқлаш бўлди.
2026 йили ўтказиладиган Олимпиадага номзод шаҳарлар орасида Италиянинг Милан ва Кортина д'Ампеццо (биргаликда) ҳамда Швециянинг Стокгольм шаҳарлари сўнгги босқичигача етиб келишди. Якуний овоз бериш натижаларига кўра, XXV қишки Олимпия ўйинларига Милан ва Кортина д'Ампеццо шаҳарлари мезбон, деб топилди. Ушбу мусобақа 2026 йилнинг 6-22 февраль кунлари ўтказилади.
Маълумот учун, Кортина д'Ампеццо шаҳрининг ўзи 1956 йили VII қишки Олимпиадага мезбон бўлган. Италиянинг бошқа бир шаҳри Турин 2006 йилги қишки Олимпия ўйинларини қабул қилган эди. Эслатиб ўтамиз, 2022 йилги қишки Олимпиада Хитойнинг Пекин шаҳрида ўтказилади.
Манба: МОҚ
Фикрлар