Италия 35 йиллик антирекордни такрорлади
Shahzod
Италия терма жамоаси кеча Миллатлар лигаси 2-туридан ўрин олган Португалияга қарши ўйинда мағлуб (0:1) бўлди.
Учрашувдаги ягона голга Андре Силва муаллифлик қилди. Шу тариқа, Роберто Манчини бошқарувидаги Италия термасининг расмий ўйинлардаги кетма-кет ғалабасиз учрашувлари сони 4 тага етди. Бундай ҳодиса сўнгги бор бундан 35 йил олдин содир бўлган эди.
Италия охирги 9 ўйиннинг фақат бирида ғалаба қозонди холос. Ўшанда ҳам Саудия Арабистони мағлуб этилган эди - 2:1. Қолган 4 та ўйинда дуранг, яна шунчасида мағлубият қайд этилган.


Изоҳлар (0)