Италия А Сериясида яна бир истеъфо юз берди

Италия чемпионати 23-тури доирасида СПАЛ ўз майдонида Сассуолога мағлуб бўлди. Ушбу ўйиндан сўнг СПАЛ раҳбарияти бош мураббий Леонардо Семпличини истеъфога чиқаришга қарор қилди, дея хабар бермоқда Sky Sport Italia.

Кетма-кет уч мағлубиятдан сўнг СПАЛ бор-йўғи 15 очко билан А Серия турнир жадвалининг сўнгги поғонасида бормоқда.

Манба маълумотига кўра, клуб билан мавсумни шу вақтгача СПАЛ академиясида фаолият кўрсатиб келган Луижи Ди Бьяжо якунлаб қўяди. Таъкидланишича, кеча оқшомда клуб мутаҳассис билан 30-июнгача мўлжалланган шартнома имзолаган.