Италия. Дербида Икарди
Ads

Интер» Италия чемпионатининг 8-тури доирасидаги учрашувда «Милан»ни қабул қилди. «Сан-Сиро» стадионида кечган баҳс номинал мезбонларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ғолиб жамоа сафида ҳужумчи Мауро Икарди ҳет-трик қайд этди. Шу билан бирга, у ўзининг учинчи ва беллашувдаги ҳал қилувчи голни 90-дақиқада пенальтидан киритди. «Милан» таркибида эса форвард Сусо ҳамда хавбек Жакомо Бонавентура ўз номини таблога ёздириб қўйди. Шу тариқа, нерадзуррилар Италия чемпионатининг саккиз ўйинида еттинчи ғалабани қўлга киритишди, «Милан» эса кетма-кет учинчи ўйинда мағлуб бўлди.

«Интер» (22 очко) А Серия турнир жадвалининг иккинчи ўрнидан жой олган бўлса, «Милан» (12) тўққизинчи поғонада.

Интер – Милан 3:2
15 октябрь, 23.45, «Джузеппе Меацца (Сан-Сиро)»

Голлар: Икарди (28, 63, 89) -   Сусо (56) Ханданович (81 автогол) 

Интер – Ханданович, Нагатомо, Миранда, Д`Амброзио, Шкриньяр, Перишич, Гальярдини, Кандрева (Жоау Канселу, 73), Валеро (Эдер, 85), Весино, Икарди (Сантон, 90).
Милан –   Доннарумма, Романьоли (Локателли, 78), Мусаккьо, Бонуччи, Родригес, Бонавентура, Кессиэ (Кутроне, 46), Борини, Биглия, Сусо, Андре Силва.
Огоҳлантиришлар: Миранда (15), Романьоли (22), Весино (25), Гальярдини (66), Перишич (79).