Италия футбол федерацияси "Евро-2020"ни қолдириш тарафдори
Италия футбол федерацияси президенти Габриэл Гравин “Евро-2020” мусобақасининг қолдирилиш тарафдори эканини билдирди.
“Биз УЕФАга Еврони қолдиришни таклиф қиламиз. А Серияни эса якунлаб қўйишимиз керак, чунки, клубларимиз катта сармоя йўқотишлари мумкин”, - дейди Гравин.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ УЕФА 17 март куни “Евро-2020” бўйича якуний қарорини эълон қилиши кутилмоқда. Қитъа биринчилиги қишда ўтказилиши ҳам мумкин.
Фикрлар