Италия гранди Петр Чехни ижарага олмоқчи

Лондоннинг "Арсенал" клуби дарвозабони Петр Чех фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Унга кўра 36 ёшли посбонга “Наполи” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Айтиш лозимки жамоанинг янги бош мураббийи Карло Анчелотти айни дамда таркибдан кетган асосий дарвозабон Пепе Рейнага муносиб ўринбосар қидирмоқда. Италиялик мутахассис бу ўринга айнан ўзининг “Челси”даги собиқ шогирди Петр Чехни муносиб кўрмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!