Италия грандлари
Ads

Ўртамиёна “Борнмут” клубида ижара асосида тўп сураётган “Арсенал” ярим ҳимоячиси Жек Уилшир ўз фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

Calciomercato нашрининг хабар беришича, англиялик футболчининг хизмтларига “Рома” ва “Милан” клублари қизиқиш билдирмоқда.

“Тўпчилар” 24 ёшли футболчи билан амалдаги шартномани узайтиришга шошилмаяпти. Италия грандлари эса ушбу вазиятда унумли фойдаланиб қолмоқчи.

Қайд этиш жоиз, Жек Уилшернинг “Арсенал” билан шартномаси 2018 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.