Италия клуби бирдан саккизта футболчисидан воз кечди

Европанинг “Ювентус”, “Интер”, “Манчестер Юнайтед” ва ПСЖ каби гранд клублари “Рома” ярим ҳимоячиси Николо Дзаньолога оғиз солмоқда.

Лекин римликлар бу футболчини қўйиб юборишни истамаяпти. Дзаньолони олиб қолиш иштиёғида бўлган “Рома” ёзги трансферлар вақтида саккиз нафар футболчисини сотувга қўядиган бўлди.

Рим клуби раҳбарияти қарорига кўра, Патрик Шик, Алессандро Флоренци, Жуан Жезус, Хавьер Пасторе, Диего Перотти, Игнасио Фацио, Рик Красдорп ва Мартин Олсен келаси мавсум учун ўзига янги жамоа топиши керак.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)