Италия клуби янги бош мураббийни бир кунда ҳайдаб юборди
Италиянинг “Пьяченца” клубида кутилмаган ишлар юз берди. Клуб раҳбарияти спорт директори Алессио Сеста ва бош мураббий Кармине Парлатони истеъфога чиқарди.
Жамоани бошқаришга бошқа мутахассис Симоне Бентивольо тайинланди. Бироқ у бу лавозимда бир кун ҳам ишламади ва ишдан олинди.
- Биз Симоне Бентивольо билан шартномани ўзаро келишган ҳолда бекор қилдик. Бундан буён жамоани Стефано Россини бошқаради, - деб баёнот берди клуб расмий сайтида.
Маълумотларга қараганда, Бонтивольонинг бош мураббий бўлишига жамоа мухлислари жиддий қаршилик кўрсатган ва клуб раҳбарияти бу қарорини ўзгартирмаса, фанатлар учрашувларни бойкот қилишини билдирган.
Уларнинг бундай йўл тутишига Бентивольо 2011 йили келишилган ўйинларни уюштиргани ва ўз айбини тан олгани сабаб бўлган.
Бир пайтлар А Серияда иштирок этган “Пьяченца” ҳозир Италия чемпионатининг D сериясида кураш олиб бормоқда.
Фикрлар