Италия нашри

"Женоа" А Серия 27-тур доирасида "Удинезе" билан куч синашади. Мазкур беллашув 13 март куни тунда Тошкент вақти билан 00:45да бошланади.

Италиянинг машҳур нашрларидан бири LaGazzettadelloSport ушбу беллашувнинг тахминий таркибларини тузиб чиқди. Генуяликларнинг дастлабки дақиқалардан майдонга тушадиган футболчилари қаторида Элдор Шомуродов ҳам бор. Ҳамюртимиз ҳужумда Жанлука Скамакка билан биргаликда ҳаракат қилиши тахмин қилинган.

Қуйида LaGazzettadelloSport талқини бўйича ушбу баҳснинг тахминий таркиби билан танишинг:

Безымянный_18

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)