Италия нашри: Супер Шомуродов "Лацио"ни қўрқитмоқда (Фото)

А Серия 15-турида "Женоа" - "Лацио" баҳси бўлиб ўтди. Учрашувда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.

Италиянинг машҳур нашрларидан бири "La Gazzetta dello Sport" ушбу ўйинга эътибор қаратди. Унда ёзилган биз учун аҳамиятга молик бўлган сатрларига эътибор қаратамиз.

Нашр "Генуяда Дестро Иммобилега жавоб берди. Супер Шомуродов "Лацио"ни қўрқитмоқда" номли мақола чоп этди.

Безымянный_11

- "Беллашувда римликлар ҳужумчиси Чиро Иммобиле 15-дақиқада пенальтидан гол уриб, ҳисобни очганди. Иккинчи бўлимда эса, Давиде Баллардини майдонга ўзбекни туширди. Элдор Шомуродов тезкорлик билан олдинга отланди ва қаршисидаги рақибини ажойиб тарзда алдаб ўтиб, шериги Маттиа Дестрони қулай вазиятга олиб чиқди. У эса, вазиятдан самарали фойдаланди. Шомуродовдан супер ҳаракат. Баллардини вазиятни яхшилашга интилмоқда", - дейилади мақолада.

b0ygVTZ_

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Дилшод Даврлнов
04/01/2021 16:12
Элодор энди факат гол
&
Marufjon
04/01/2021 15:14
Нима дердик, нимаям дердик, кўз тегмасин. Хозирда асистлари билан чўчитаётган бўлса кейинги ўйинларда голлари билан чўчитишини истаб ва тилаб қоламиз !
Odil Kilichov
04/01/2021 15:01
Салом бу гол Шомуродовники лекин нишонлаган достер хурсанд