Италия терма жамоаси Финалиссима учун янги либосини эълон қилди (фото)

"Скуадра Адзурра" 2022/23 йилги мавсум учун либосини ижтимоий тармоқларда эълон қилди. Италия терма жамоаси Аргентинага қарши ўйинда ушбу либос билан ҳаракат қилади. 

Терма жамоа либосларини "Пума" бренди ишлаб чиқарган. Италия 2003 йилдан бери Германия бренди билан хамкорлик қилиб келади.

Эслатиб ўтамиз, Финалиссима Жанубий Америка ва Европа чемпионатлари ғолиблари ўртасидаги баҳс ҳисобланади. Бу галги учрашувда УЕФА Евро-2020 ғолиби Италия ва Америка Кубоги-2021 ғолиби Аргентина терма жамоалари иштирок этади. Беллашув 1 июнь куни Тошкент вақти билан 23:45 да старт олади.

italy

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!