Италия терма жамоаси ҳимоячиси А Серияда қолиши ёки яна Ла Лигага қайтиши мумкин

Мавсумни “Интер” сафида ижарада ўтказаётган “Фиорентина” клуби ҳимоячиси Кристиано Бираги қатор жамоаларнинг жиддий қизиқишларига сабаб бўла бошлади.

FC Inter News тарқатган хабарга кўра, Италия терма жамоасининг 27 ёшли аъзоси учун “Севилья” ҳам кураш бошлаган. Айтиш керакки, Бираги учун Ла Лига бегона эмас. Боиси, у 2015/16 йилги мавсумда “Гранада” сафида тўп сурган.

Андалусияликларга бу борада “Рома” рақобат кўрсатиши мумкин. Боиси, римликлар ҳам Кристианони ўз сафида кўрмоқчи.

Бираги жорий мавсум “Интер” сафида 27 та ўйинда майдонга тушди. Унинг трансфер нархи эса 10 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!