Италия терма жамоаси посбони "Интер"га ўтиши мумкин
"Тоттенхэм" посбони Гульельмо Викарио жамоасини ўзгартириши мумкин.
"La Gazetta dello Sport" нашри берган хабарларга кўра, италиялик дарвозабон хизматларига Миланнинг "Интер" клуби жиддий қизиқиш билмоқда. "Нерадзуррилар" аллақачон футболчининг вакиллари билан боғланган. Викарио Тоттенхэм мухлислари билан зиддият туфайли жамоани тарк этиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Футболчининг "шпорлар" билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзида якунига етади.
Маълумот учун, 29 ёшли посбон жорий мавсум барча турнирларда умумий 20 та учрашувда майдонга тушди.



Фикрлар