Италия терма жамоасининг собиқ футболчи 43 ёшида майдонга қайтди

Италия терма жамоасида иккита ўйин ўтказган собиқ футболчи Франко Бриенца яна профессионал фаолиятини тиклашга қарор қилди.

Бу футболчи ўз даврида “Палермо”, “Бари”, “Болонья”, “Сиена” каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган.

Бриенца 2019 йили бутсасини михга илганди. Унинг охирги жамоаси “Бари” бўлган.

Энди 43 ёшли футболчи Италия чемпионатининг бешинчи дивизионида иштирок этаётган “Иския Калчио” жамоасига ёрдам бермоқда. Бриенца биринчи учрашувини “Монтекалчио” жамоасига қарши ўтказди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!