Италияда рақиб футболчисининг юзига “калла қўйган” бош мураббий ҳайдалди
Италия А Сериясининг 28-турида кутилмаган ҳолат юз берди. “Лечче” футболчилари кескин ва муросасиз учрашувда ўз мухлислари кўз ўнгида “Верноа”га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
Беллашувдан кейин мезбонлар бош мураббийи Роберто Д'Аверса рақиб футболчиси Тома Анрининг юзига боши билан зарба берди.
- “Лечче” – “Верона” ўртасидаги учрашувнинг охирида рўй берган воқеадан кейин, “Леччи” клуби мураббий Роберто Д'Аверса ўз лавозимидан озод этилганини эълон қилинади. Мураббийни клубда амалга оширган ишлар учун миннатдорлик билдирамиз, - дейилади клуб сайтининг расмий баёнотиди.
48 ёшли мутахассис “Лечче”ни 2023 йилнинг 27 июнь куни қабул қилиб олганди. Унинг қўл остида жамоа А Серияда 28 та учрашувда бешта ғалаба, 10 та дуранг ва 13 та мағлубият қайд этган.
Фикрлар