Италияда зўр дарвозабон пайдо бўлди
“Эмполи” посбони Гульельмо Викарио жорий мавсумда юқори савияли ўйин намойиш этмоқда. Аслида “Удинезе” тарбияланувчиси бўлган 26 ёшли футболчи Италия гранд клублари назарига тушди.
Маълумотларга қараганда, дарвозабонни бир неча клуб сўраб, “Эмполи”га мурожаат қилди. La Gazzetta dello Sport нашри Викарио учун курашда “Рома” ва “Наполи” етакчилик қилаётганини ёзди.
Рим клуби 2025 йилнинг ёзида шартномаси тугайдиган асосий дарвозабон Руй Патрисиога ўринбосар қидирмоқда. Ўтган йили ана шу мақсадда “Бенфика”дан Миле Свилар трансфер қилинганди. Лекин сербиялик посбон ўзига билдирилган ишончи оқлай олмади.
Фикрлар