Италияга қарши ўйиндан олдин "Арсенал" ҳимоячисида коронавирус аниқланди

"Арсенал" клуби ҳамда Босния ва Герцеговина терма жамоаси ҳимоячиси Сеад Колашинацда коронавирус аниқланди.

Энди 27 ёшли футболчи бугун УЕФА Миллатлар лигаси 6-туридан ўрин олган Италияга қарши ўйинни ўтказиб юборади. У АПЛда “Лидс” билан бўладиган ва Европа лигасида “Мольде”га қарши беллашувларда ҳам иштирок этолмаслиги мумкин.

Колашинац жорий мавсум “Арсенал” сафида жами 7 та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!