Италиялик афсонавий мураббий: Моуриньога ишонаман

"Рома"нинг собиқ бош мураббийи Фабио Капелло Жозе Моуриньонинг "бўрилар" бошқарувидаги фаолияти ва Рим клубининг УЕФА Конференциялар лигасида ғалаба қозониш имкониятлари ҳақида гапирди.

"Конференциялар лигаси сингари совринни қўлга киритиш жуда муҳим. Бу Италия футболи учун ажойиб бўларди.

Мен Моуриньога тўлиқ ишонаман. У ҳақиқатан ҳам етакчиликни ўз зиммасига олган деб ҳисоблайман", - деди италиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Рома” ва “Лестер” ўртасидаги ярим финал учрашувининг дастлабкисида 1:1 ҳисоби қайд этилди. Энди жамоалар 5 май куни Римда жавоб баҳсида майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!