Италиялик журналист Шомуродовнинг кейинги жамоаси қайси бўлишини маълум қилди (фото)

Ўзбекистон терма жамоаси ва “Рома” ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини қаерда давом эттириши деярли аниқ бўлди. Бу ҳақда италиялик журналист Руди Галетти твиттердаги саҳифаси орқали маълум қилди. 

Манбага кўра, легионеримзнинг кейинги клуби катта эҳтимол билан “Болонья” бўлади. Ҳозирда томонлар трансфер шартларини муҳокама қилмоқда. Элдор “қизил-кўклар” сафига сотиб олиш шарти билан ижара асосида ўтиши кутилмоқда.

Олдинроқ Шомуродовга А сериянинг бошқа клублари “Торино” ва “Сассуоло” ҳам қизиқиш билдиргани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди. Бироқ улар Элдорнинг трансфери бўйича “Рома” билан келиша олмади.

Галеттининг қўшимча қилишича, римликлар Шомуродов трансферини якунлаганидан кейин Андреа Белоттини ўз сафига қўшиб олади.

ркд

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!