Италиялик машҳур бокс рефериси Тошкентга келмоқда!

  • 10 август, 2022, 11:28
  • 0
  • Бокс

Хабарингиз бор, 13 август куни пойтахтимизлаги "Ҳумо" арена саройида 2022 йилнинг энг ёрқин оқшоми бўлиши кутилаётган профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади.

Яқиндагина Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC)нинг расман тўлақонли аъзосига айланган Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси турнирга ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида италиялик таниқли рефери Гуидо Кавалерини юртимизга таклиф қилди.

Режа бўйича, 11-12 август кунлари пойтахтимиздаги "Hilton" меҳмонхонасида реферилар учун семинар ташкил этилади. 13 август куни эса ҳакамлар имтиҳондан ўтишади. Ундан муваффақиятли ўтиб олган рефериларга WBC томонидан махсус сертификатлар топширилади. Ўзбекистондан жами 22 нафар рефери ушбу семинарда қатнашади.

Маълумот учун, Гуидо Кавалери реферилик фаолиятини 1981 йилда ҳаваскор бокс жангларида ҳакамлик қилиш билан бошлаган. 1983 йилдан профессионал жангларда ҳам параллел равишда реферилик қилган. 1993 йилдан эса фақат проф ринг ҳакамлигига ўтган. 1998 йилда халқаро EBU WBO, 1999 йилда эса халқаро EBU WBC ҳаками даражасини олган.

Ҳаваскор боксда 1500, профессионал рингда эса 500 дан зиёд жангларда ҳакамлик қилган. Миллий, халқаро ва жаҳон чемпионатлари доирасида умумий ҳисобда 350 га яқин чемпионлик жанглари рефериси бўлган.

2010-2014 йиллар оралиғида Италия бокс федерацияси (Ломбардия) ҳакамлар қўмитаси раҳбари лавозимида ишлаган. Сўнгги йилларда халқаро тоифадаги ҳакам ва рефериларни тайёрлаш ишларига масъул, яъни уларга турли даражадаги семинарлар ўтказиб келяпти.

Ҳозирда Swiss Boxing, European Boxing Union, World Boxing Council, Нью-Йорк штати Атлетик комиссияси, Нью-Жерси штати Спорт назорат уюшмаси, Невада штати Атлетик комиссияси каби нуфузли ташкилотларнинг тўлақонли аъзоси ҳисобланади.

Реферилик фаолиятидаги энг муҳим жанглари:

Тайсон Фьюри - Диллиан Уайт


Теренс Кроуфорд - Амир Хан


Кларесса Шилдс - Кристина Хаммер


Адонис Стивенсон - Александр Гвоздик


Адонис Стивенсон - Баду Жек


Флойд Мейвезер - Конор МакГрегор


Марко Хук - Майрис Бриедис


Деян Златиканин - Майки Гарсия


Геннадий Головкин - Келл Брук


Лео Санта-Крус - Карл Фрэмптон


Теренс Кроуфорд - Виктор Постол


Деонтей Уайлдер - Артура Шпилька


Баду Жек - Жорж Гроувс


Флойд Мейвезер - Маркос Майдана


Серхио Мартинес - Мигель Котто


Наоя Иноуэ - Адриан Эрнандес


Жонни Гонсалес - Элио Рохас


Жакоббе Фрагомени - Сильвио Бранко


Жан Паскаль - Бернард Хопкинс


Виталий Кличко - Шеннон Бриггс


Виталий Кличко - Кевин Жонсон


Виталий Кличко - Крис Арреола


Мэнни Пакьяо - Эрик Моралес


Оскар Де Ла Хойя - Рикардо Майорга


Заб Жуда - Карлос Бальдомир


Тони Белью - Исаак Чилемба


Виталий Кличко - Маҳмуд Чарр


Виталий Кличко - Дерек Чисора

Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!