Италияликлар "Тоттенхэм"дан терма жамоа футболчисини олиб кетди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Тоттенхэм»га тегишли ярим ҳимоячи Пап Матар Сарр фаолиятини Италияда давом эттиради. Сенегаллик марказий ярим ҳимоячи «Ювентус» жамоасига жорий мавсум охиригача ижара асосида ўтди. 

Бу ҳақда Турин клубининг расмий сайти орқали маълум қилинди.

Маълумотларга кўра, «Ювентус» Саррнинг ижараси учун «Тоттенхэм»га икки миллион евро тўлайди. Клублар ўртасидаги келишувда футболчини тўлиқ сотиб олиш имконияти ҳам кўзда тутилган — унинг трансфер баҳоси 28 миллион евро этиб белгиланган. Италия жамоасида Сарр 29-рақам остида майдонга тушади.

Ўтган мавсумда 23 ёшли ярим ҳимоячи барча мусобақалар доирасида 37 та ўйинда майдонга тушди. У шу давр мобайнида икки бор рақиб дарвозасини ишғол этди ва тўртта голли узатма амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!