Италиянинг уч юлдузи туркларга бас келолмади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

УЕФА Миллатлар лигаси А лигаси 1-группасига қарасак, ҳозирча асосий очко етказиб берувчи жамоа – Туркия терма жамоаси бўлиб турибди. «Ой юлдузлар» квартетдаги энг заиф жамоа сифатида кўрилаётганига қарамай, барибир рақибларига жиддий қаршилик кўрсатмоқда. Италия терма жамоаси ҳам турклар билан ўз майдонидаги ўйинда кутилмаган қийинчиликларга дуч келди.

Италияликлар Винченцо Монтелла шогирдларига қарши сафар баҳсида ўйинни жуда фаол бошлаб, биринчи бўлимни йирик ҳисобда ўз фойдаларига ҳал қилишганди. Аммо энди ўз уйидаги учрашувда турклар ҳисобни тенглаштиришга ҳам улгуришди. Италия терма жамоаси сафида кимлар ўйин даражасини тушириб юборгани ҳақида  «Евро-Футбол» ўз интернет нашри субъектив баҳосини тақдим этди.

Энг юқори баҳо – 10 балл (ўйин бошидаги старт баҳоси – 6,0).

ЖАНЛУИЖИ ДОННАРУММА – 5,0. «Манчестер Сити» дарвозабони учун жуда баҳсли ўйин бўлди. Дарвоза чизиғида бир неча бор жамоасини қутқарди, мураккаб зарбаларни қайтарди. Лекин чиқишларда жиддий муаммолар кўринди: ё қисқа узатмаларга чиқмай қолди, ё узоқ пасларга нотўғри ҳаракат қилди, баъзи вазиятларда бутунлай қотиб қолди. Шундай паллалардан бирида Шимшир ёмон тўп қабул қилиб, гол уриш имкониятини йўқотди, аммо Актюркоглунинг юборган «парашют» зарбаси аниқлик етмаслиги сабаб голга айланмади. Итальянлар гол ўтказган вазиятда эса Доннарумма ўз жарима майдонида йўқолиб қолгандек таассурот қолдирди.

АЛЕССИО РОМАНО – 4,0. Ҳисоб 0:0 бўлган пайтдаёқ турклар бир неча бор жарима майдони ташқарисидан хавфли зарбалар йўллашди – Италиянинг таянч зонаси деярли ишламади. Романо бир неча марта рақиб томонидан осонликча алданди, шу боис у кўпроқ орқага чекиниб, ўз дарвозаси томон яқинроқ ўйнашга уринди. Алессио ердаги етти дуэлдан бештасида ютқазди, меҳмонлар голи келиб чиққан комбинацияда эса Акгюнга яқин бормади, унга эркин равишда Челикка голга олиб борган узатма бериш имконини қолдирди. 87-дақиқада Эспозитога голли пас бермаганида, Романо баҳоси янада паст бўлиши мумкин эди.

МАТТЕО РУЖЕРИ – 3,0. Ружери қанотидаги ўйин туфайли турклар узоқдан ташланган паслар орқали ҳам ҳужумларни кескинлаштира олди. Маттео ўз қамровидаги Акгюнни йўқотиб қўйди, у узатма олиб, Доннарумма билан юзма-юз вазиятда бош билан зарба бериш имконига эга бўлди. Ўнг қанотдаги асосий рақиби Кадыоглуга қарши курашда Руджери сариқ карточка олди. У фақат битта яккакурашни ютди, ҳужумга қўшилганида бирорта аниқ узатма беролмади ва охир-оқибат ўйин тақдирини ҳал қилган гол муаллифи Калафьорига алмаштирилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!